16:54 | 15.09.23 1053
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Марказий банк евро ва рубл курсида яна тушиш қайд этди.
Марказий банк 16 сентябр кунги валюталар курсини эълон қилди. Банк хабарида кўрсатилишича, доллар курсида кўтарилиш, евро ва рублда тушиш қайд этилган.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 20,97 сўмга ошиб, 12 174,99 сўмни ташкил қилган. Россия рубли эса, 0,34 сўмга тушиб, 126,13 сўм этиб белгиланган. 1 Евро 55,43 сўмга тушган ҳамда 12 982,19 сўмни қайд этган.