21:59 | 15.09.23 913

Ўзбекистондаги банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операцияларини амалга оширишда чекловлар қўйилмоқда

Эндиликда чет эл валютасини сотиб олиш ва валюта операциялари билан боғлиқ амалиётларни фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали амалга ошириш мумкин.

Ўзбекистон Марказий банки валюта операцияларига қўйиладиган талабни кучайтирмоқда. Бу ҳақда банк соҳасидаги бир нечта манбаларига таяниб «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 18 сентябридан бошлаб тижорат банклари учун валюта операцияларига қўйиладиган талаблар кучайтирилади. Бу бўйича қарор 15 сентябр куни Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси йиғилишида қабул қилинган. Киритилаётган чекловга кўра, эндиликда чет эл валютасини сотиб олиш ва валюта операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ барча амалиётлар фақат асосий ҳисоб рақами очилган банклар орқали амалга оширилиши мумкин бўлади.

Бундан ташқари банкларга тадбиркорлар чет эл валютасини сотиш билан боғлиқ операциялар устидан қаттиқ назорат ўрнатиш топширилган. Валюта сотилиши банкларнинг таркибий бўлинмалари – банклар раис ўринбосарлари бошчилигидаги экспертлар гуруҳи хулосалари асосида амалга оширилади.

Шунингдек, банкларга мижозларнинг бирламчи ҳисобварақларидаги миллий валютада сақланувчи маблағларини валютани конвертация қилиш учун бошқа банклардаги иккиламчи ҳисоб рақамларига ўтказиш ҳам тақиқланади. Банкларга уларнинг мижозлари, яъни тадбиркорлик субъектларининг бошқа банклардаги иккиламчи ҳисобварақларини ёпиш, уларнинг фақат битта ҳисоб рақамига эга бўлиши ҳамда конвертация ҳам фақат битта ҳисоб рақами орқали амалга оширилишини таъминлаш вазифаси қўйилган.

Конвертация қилиш учун сотиб олинган валютанинг мамлакат ичида бухгалтерия ҳисоби ва ҳаракатини юритиш учун махсус валюта ҳисобварақларидан фойдаланилади. Махсус ҳисобварақдан конвертация қилинган валюта шартнома бўйича импортни тўлаш ёки улар конвертация қилинган бошқа мақсадларда ишлатилиши мумкин. Экспортдан ёки бошқа даромадлардан эркин валюта жорий валюта ҳисобварақларига тушади.

Бундан ташқари, қаноатланган аризалар бўйича операцияларни валюта сотиб олинган кундан бошлаб етти иш куни ичида бажаришга рухсат берилади. Маълумот учун, ҳозирда бу жараён тахминан бир кун давом этади.

Тушунтирилишича, бунда гап мижознинг сотиб олинган чет эл валютасидан маблағлар махсус валюта ҳисобварағига тушган пайтдан бошлаб етти кун ичида фойдаланиш мажбурияти ҳақида кетаётган бўлиши мумкин (бундай бандлар ҳозирда баъзи банкларнинг шартномаларида мавжуд).

Мазкур талаблар бажарилмаган тақдирда, валюта операцияларини амалга оширишда чеклашлар, шунингдек, банкларнинг республика валюта биржасидаги савдоларда иштирок этишига чекловлар белгиланиши ҳақида барча тижорат банклари раҳбарлари огоҳлантирилган.

Ушбу қарор бизнес вакилларининг банкдан доллар сотиб олиш жараёнини сезиларли даражада мураккаблаштириши айтилмоқда. Бундай ҳолатда бизнес вакиллари чет эл валютасини арзонроқ таклиф қилаётган банклардан ололмаслиги, банклар ҳам валютага арзонроқ нарх белгилашдан манфаат кўрмаслиги таъкидланяпти.


Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 652
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 363
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 379
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 711
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 273
Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

10:51 | 04.10.23 325