9:06 | 16.09.23 1252

Марказий Осиё президентлари Бердимуҳаммедовни мартабага кўтарди

Туркманистон Халқ Маслаҳати раисини «Фахрий нишон» ордени билан тақдирлаш маросими Марказий Осиё ва Озарбайжон президентлари иштирокида бўлиб ўтган.

Душанбедаги Марказий Осиё давлат раҳбарлари йиғилишида Туркманистон собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовга «Фахрий нишон» ордени топширилди. Бу ҳақда «Спутник Тажикистан» нашри хабар бермоқда.

Фото: Press service of the President of Tajikistan

Марказий Осиё етакчиларининг бешинчи Маслаҳатлашув учрашувига меҳмон сифатида ташриф буюрган Гурбангули Бердимуҳамедовга Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олий мукофоти топширилди.

Туркманистон Халқ Маслаҳати раисини «Фахрий нишон» ордени билан тақдирлаш маросими Марказий Осиё ва Озарбайжон президентлари иштирокида бўлиб ўтган.

Фахрий унвонни Бердимуҳаммедовга Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон топширган. Эмомали Раҳмоннинг ўзи ҳам «Фахрий нишон» орденига эга.