18:22 | 16.09.23 1135

Тошкентда «Бутунжаҳон тозалик куни» тадбири ўтказилди

Тадбирда 100 дан ортиқ иштирокчи эко-югуриш ва чиқиндилардан тозалаш мусобақаларида беллашди.

Бугун, 16 сентябр куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида, «Локомотив» ўйингоҳи ёнидаги хиёбонда «Бутунжаҳон тозалик куни» тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Маълум қилинишича, ушбу тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази, Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси, Саноат-қурилиш банк ва Coca-Cola компанияси томонидан ташкил этилган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Тадбир доирасида UzPlogging эко-югуриш, Clean games чиқиндилардан тозалаш ўйинлари бўлиб ўтган. Унда 100 дан ортиқ иштирокчи қатнашган бўлиб, тадбирнинг иккинчи қисми соат 16:00 дан бошлаб «Анҳор-Локомотив» боғида давом эттирилган. «Бутунжаҳон тозалик куни» тадбирлари республика бўйлаб нишонланмоқда.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда UzPlogging тадбири ўтказилган эди. Тадбир давомида 300 килограммдан ортиқ пластик чиқиндилар йиғилган.