9:50 | 17.09.23 1743

Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди

Давлат раҳбарини Ню-Йорк шаҳри мэри ва АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси кутиб олган.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 78-сессиясида қатнашиш учун АҚШга бориши ҳақида хабар берилганди. Давлат раҳбари бугун, 17 сентябр куни Ню-Йорк шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевни аэропортда Ню-Йорк мэри Эрик Адамс, АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф дастурига кўра, Президент 19 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеяси ялпи сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилади. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчилари саммити, хорижий давлатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувларда ҳам қатнашиши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашувида иштирок этган эди.


Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 634
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 358
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 379
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 711
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 273
Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

10:51 | 04.10.23 325