13:18 | 18.09.23 956

Тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас — Фатво маркази

Марказ, шунингдек, қандай ҳолатда олтинни оз миқдорда истеъмол қилишга рухсат этилиши ҳақида маълумот берган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази ҳозирги кунда урф бўлаётган тилла ва кумушни таомларга қўшиб тановул қилиш ҳалол эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда марказнинг Telegram’даги расмий саҳифасида хабар берилди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, олтиннинг ўзини ейиш ёки бирор таомга қўшиб тановул қилиш ислом динида дуруст эмас. Бунда Фатво маркази биринчидан, олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилгани, уни ейиш жоиз эмаслигини келтиради. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зидлиги, чунки бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмагани таъкидланади. Бунга далил сифатида Қуръоннинг «Бақара» сураси 35-ояти келтирилади. Оятда, жумладан, шундай дейилади:

«Биз айтдик: ‘Эй Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз’».

Шунга кўра, Фатво маркази ушбу оят бўйича емаслик керак бўлган нарсани ейиш зулм деб ҳисобланиши, демак, тилла ёки кумушни ейиш ҳам зулм саналишини маълум қилган.

Иккинчидан эса, Фатво марказининг маълумот беришича, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас. Марказ буни Муҳаммад (с.а.в) пайғамбарнинг «Олтин ва кумуш идишларда (таом ва сув) ичманглар…» деган гапи билан изоҳлаган. Бунга сабаб эса «олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб бориши», «фақир инсонларнинг кўнглини синдириши» экани айтилган.

Учинчидан, олтин ва кумушнинг таом билан тановул қилиниши исрофгарчиликка олиб келиши таълкидланган. Шунингдек, Фатво маркази олтин истеъмол қилишнинг истисно ҳолатига ҳам тўхталиб ўтган.

«Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун ‘ҳаром билан даволаниш’ бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам», дейилади хабарда.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 317
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 615
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 608
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 453
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 318
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 639