16:20 | 18.09.23 1565
Ўзбекистонда доллар ва евро курси тушди
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Ўзбекистонда доллар ва евро курси тушди, рубл курси кўтарилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 14,60 сўмга тушиб, 12 минг 160,39 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 978,78 сўмга баҳоланиб, 3,41 сўмга камайди. Шунингдек, 1 рубл 126,25 сўм этиб белгиланиб, 0,12 сўмга кўтарилди.
Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 19 сентябр, сешанба кунидан кучга киради.