12:15 | 18.09.23 1112

«Ўзгидромет» янги ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Мамлакатга 19 сентябр куни Волгабўйи ҳудудларидан нам ва салқин об-ҳаво массалари кириб келади.

«Ўзгидромет» янги ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, бугун, 18 сентябр куни республика ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво +28…+30 даражагача исийди.

Эртага, 19 сентябр куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан нам ва салқин об-ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, фақат жанубда ва Фарғона водийсида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, кундуз куни +26…+28 даражани ташкил этади.

20 сентябр – чоршанба куни марказий ва шарқий вилоятлар бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича яна қуруқ ҳаво кузатилади, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади.

20-22 сентябр кунлари ҳаво ҳароратининг пасайиши давом этади ва кундуз кунлари +23…25 даражадан юқори бўлмайди. Кечалари ва эрталабки соатларда ҳаво анча салқинлашади, ҳарорат +11…+16 даража атрофида бўлади.

Пойтахт Тошкентда 18-19 сентябр кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 19 сентябрда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +26…+29 даража бўлади.

20 сентябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 21-22 сентябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +13…+15 даражагача, кундузи +23…+25 даражагача пасаяди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 19 сентябрда 12-15 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.


Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 614
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 358
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 379
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 703
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 273
Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

10:51 | 04.10.23 319