11:14 | 19.09.23 1044

АҚШ компанияси Ўзбекистонга 10 млрд доллардан зиёд инвестиция киритади

Бу бўйича келишув Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи давомида амалга оширилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларига амалий ташрифи доирасида Air Products компанияси билан 10 миллиард долларлик инвестиция шартномаси бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Air Products компанияси томононидан Ўзбекистон иқтисодиётига 10 миллиард доллардан зиёд инвестициялар йўналтириш бўйича келишувга эришилган.

Президентнинг компания бошқаруви раиси Сейфи Гасеми билан учрашувида АҚШ Давлат котибининг энергетика масалалари бўйича ўринбосари, элчи Жеффри Пайетт ҳам қатнашган ва у ҳам давлат раҳбари билан суҳбатлашган.

Маълумот учун, Air Products компанияси 1940 йилда АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида ташкил этилган бўлиб, асосий йўналиши саноат мақсадларида фойдаланиладиган газлар ва кимёвий моддаларни сотишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу компания билан Ўзбекистонда газни саноат даражасида қайта ишлаш бўйича шартнома имзоланганди.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 687
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 799
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 383
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 422
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 800
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 295