16:59 | 19.09.23 2310

Шавкат Мирзиёев АҚШдаги ўзбекистонликлар билан учрашди — фото

Давлат раҳбари хорижда ўқиган ва йирик компанияларда ишлаб, тажриба орттирган мутахассисларни Ўзбекистонга қайтариш учун шароит яратиш кераклигини таъкидлаган.

Бугун, 19 сентябр куни Президент Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи доирасида  Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиантлари билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, дастлаб Президент Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида сўзлаб берган ва ўзбекистонликлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати
Фото:Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

Хусусан, хорижда ўзбек тили курсларини ташкил этишга кенг кўмаклашиш,  Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини зиёрат қилиш учун махсус туризм хизматлари тўпламларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

«Биз таълим, тиббиёт, иқтисодиётда олиб бораётган янгиланишлар натижасини ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида ҳис қилиши керак. Сизлардек хорижда ўқиган, йирик компанияларда ишлаб, тажриба орттирган юқори малакали мутахассислар ҳам юртимизга қайтиб келиши ва бутун салоҳияти билан Янги Ўзбекистонни барпо этишда иштирок эта олишлари учун барча шароитни яратишимиз керак», – дейди Президент.

Бундан ташқари, катта компанияларда ишлаётган ва нуфузли олий таълим даргоҳларида ўқиётган ўзбекистонликлар ўз фикр ва таклифларини билдирган.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 621
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 785
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 383
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 418
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 797
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 290