Италия музейларидаги Ўзбекистон маданий мероси дурдоналари Тошкентда намойиш этилади

Yangiliklar  ●  3 weeks ago

Фото: Ислом цивилизацияси маркази

Ўзбекистон маданий меросининг кўплаб намуналари асрлар давомида дунёнинг турли музей ва шахсий коллекцияларига тарқалган.

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг очилиши муносабати билан, Италия музейлари ва коллекционерлари ўзларининг ноёб экспонатларини Тошкентга олиб келади. Ушбу ташаббус Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатнинг бебаҳо маданий меросини қайта тиклаш ва оммалаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида амалга оширилмоқда.

Фото: Ислом цивилизацияси маркази

Ўзбекистон маданий меросининг кўплаб намуналари асрлар давомида дунёнинг турли музей ва шахсий коллекцияларига тарқалган. Ушбу кўргазма орқали бу ёдгорликлар илк бор ўз ватанида намойиш этилади.

Фото: Ислом цивилизацияси маркази

Тошкентда ўтказиладиган кўргазмага Турин Осиё санъати музейи, Болонья университети кутубхонаси, Рим миллий Шарқ санъати музейи, Миландаги Mudec маданият музейи ва бошқалар ўз тўпламларидан экспонатлар тақдим этади.

Фото: Ислом цивилизацияси маркази

Турин Осиё санъати музейи директори Давид Квадрио ва Антонио Ратти жамғармаси вакили Маддалена Террагни ўз тўпламларини Ўзбекистонда намойиш этишдан мамнун эканликларини билдиришган.

Фото: Ислом цивилизацияси маркази

Намойиш этиладиган экспонатлар ичида Афросиёб кулолчилик буюмлари, Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг ўрта аср металл буюмлари, Қорахоний ҳукмдорларининг косаси, XIX-XX аср бошларига оид ўзбек тўқимачилик асарлари каби ноёб артефактлар мавжуд.

Leave a reply

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...