Италиялик мутахассиснинг баёноти: Леонардо да Винчи шарқ олимларидан илҳомланган

Yangiliklar  ●  3 weeks ago

Италиялик олим Марио Тедди Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, да Винчи ўз ихтироларида Марказий Осиё олимларининг илмий меросидан фойдаланганини маълум қилди.

Италиялик олим ва Леонардо да Винчи мероси бўйича мутахассис Марио Тедди Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, да Винчи ўз ихтироларида Марказий Осиё олимларининг илмий меросидан фойдаланганини таъкидлади.

Леонардо да Винчи Ғарб Уйғониш даврининг энг буюк олим ва ихтирочиларидан бири сифатида танилган. Аммо, италиялик мутахассисларнинг фикрига кўра, у ўз илмий ишларида шарқ олимлари, жумладан Беруний, Хоразмий ва Фарғоний асарларидан илҳомланган.

Берунийнинг геометрия ва механика бўйича илмий ишлари да Вичининг инжиниринг ва техник моделларига таъсир қилган. Хоразмий томонидан шаклланган алгоритм ва математика асослари да Вичининг ҳисоблаш ишларига таъсир кўрсатган. Фарғонийнинг астрономия бўйича асарлари да Вичининг космография ва физикага бўлган қизиқишига йўл очган.

Ислом цивилизацияси марказида «Ўзбекистон буюк алломалари ва Ғарб Уйғониш даври» деб номланган илмий кўргазма ташкил этилади. Кўргазмада Леонардо да Вичининг ихтиролари ва уларнинг шарқ манбалари билан боғлиқлиги аниқ мисоллар орқали намойиш этилади. Шарқ ва Ғарб илм-фани ўртасидаги боғлиқликни тасдиқловчи қўлёзмалар, архив ҳужжатлари ва интерактив экспозициялар тақдим этилади.

«Бу кашфиётлар Ғарб илм-фанида кам ёритилган. Леонардо да Винчи ўз ихтироларида Марказий Осиё олимларининг илмий меросига таянган — бу шубҳасиз ҳақиқат. Биз бу боғлиқликни кўрсатиш ва ислом илм-фанининг Европа ривожланишига қандай таъсир қилганини ёритиш ниятидамиз».

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...