Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетди

Yangiliklar  ●  1 month ago

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида бошқарувни йўқотган Lacetti Қорасув каналига тушиб кетди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 17 март куни соат 20:25 ларда Миробод тумани Боёвут кўчасида 33 ёшли О.Т. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, Абдурауф Фитрат МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув каналига тушиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида келиб чиққан.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...