Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди

Yangiliklar  ●  1 month ago

Ўзбекистонда Temu платформасидан фойдаланиш 2025 йил 20-мартдан бошлаб чекланиши айтилган эди.

Temu маркетплейси юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ Ўзбекистонда Temu платформасидан фойдаланиш 2025 йил 20-мартдан бошлаб чекланиши ҳақида хабар берилганди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-банди билан электрон тижорат операторлари, хусусан, электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар — Ўзбекистон резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...