Дўрмонда бир-бирига туташ 3 та уй ёниб кетди

Yangiliklar  ●  1 month ago

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилояти Қибрай туманида юзага келган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 24 март куни соат 18:26 да Қибрай тумани «Дўрмон» МФЙ Маърифат кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 18:28 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 19:33 да ўраб олинган ва у соат 20:10 да тўлиқ бартараф этилган.

Воқеа жойига Тошкент вилояти ва туман ФВБ раҳбарияти етиб борган.

Ёнғин натижасида бир бирига туташ қурилган учта хонадоннинг тахминан 415 метр квадрат майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

«Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ёнғинни бартараф этишга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи ва иккита ёрдамчи сув ташишга мўлжалланган техника жалб этилган.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...