Тошкентда аёл салкам 2 литр «антифриз» ичиб юборди

Yangiliklar  ●  1 month ago

Беморнинг аҳволи оғир, ҳаёти хавф остида экани айтилмоқда.

Тошкентда аёл бехосдан машиналарга қуйиладиган 2 литр «антифриз» суюқлигини ичиб юборди, деб хабар берилмоқда «Миллар» дастурида.

Унда айтилишича, пойтахтдаги шифохоналарнинг бирида машинага қуйиладиган заҳарли «антифриз» суюқлигини ичиб юборган аёл оғир аҳволда олиб келинган. Унга дарҳол биринчи ёрдам кўрсатилган.

Шифокор аёлга кичик муолажа ўтказилганини билдирди. Бемор салкам 2 литр «антифриз» суюқлигини ичиб юборгани таъкидланган. Ҳозирда унинг аҳволи оғир, керакли мутахассислар назорати остида.

Бундай ҳолатлар ўзи камдан кам кузатиладиган ҳолатлар ҳисобланади. Асосий хавфли томони ўткир буйрак етишмовчилигини келтириб чиқаради. Агар керакли ёрдам вақтида кўрсатилмаса, ўлим ҳолатига ҳам олиб келиши мумкин, дейди шифокор.

Инсон «антифриз» (этиленгликол ёки пропиленгликол асосидаги совитиш суюқлиги) ичиб юборса, бу жуда хавфли бўлиши мумкин ва оғир заҳарланишга олиб келиши эҳтимоли юқори.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...