Барча ҳудудларда ёзиладиган ифторлик дастурхонларига жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.
Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, барча ҳудудларда ёзиладиган ифторлик дастурхонларига нуронийлар, меҳнат фахрийлари, уламолар ва зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд юртдошларимиз, жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.
Шавкат Мирзиёев 2024 йил 25 март куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган ифторликда иштирок этганди. Унда Қуръон оятлари тиловат этилиб, Аллоҳ таолодан халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилинган.