Россияда 1 апрелдан мигрантлар учун қатор ўзгаришлар кучга кирди

Yangiliklar  ●  8 months ago

Россия ҳудудида бўлишини қонунийлаштирмаганлар “назорат қилинадиган шахслар реестри”га киритилади.

Россияда 1 апрелдан бошлаб муҳожирларга оид муҳим ўзгаришлар кучга кирди. Улардан бири Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан Россияда автомобиль ҳайдашни тақиқлайди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Тақиқ Россия фуқаролигини, яшаш гувоҳномасини ёки вақтинча яшаш рухсатномасини олган ва мамлакатда бир йилдан ортиқ яшаётган хорижликларга тааллуқлидир. Уларнинг хорижий ҳайдовчилик гувоҳномалари 2025 йил 1 апрелдан яроқсиз ҳисобланади.

Янги қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия фуқаролигини ёки яшаш гувоҳномасини олганидан бир йил ўтгач, хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Бундай фуқаролар яна автомобиль ҳайдаш учун Россияда имтиҳон топшириб, маҳаллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши керак. Хорижий гувоҳномани шунчаки “ГAИ”да алмаштириш мумкин эмас. Қоидабузарлик учун 15 000 рублгача жарима белгиланган.

1 апрелдан амалга қиладиган бошқа ўзгаришлар қуйидагича:

  • Тест синовисиз мигрант болалар мактабга қабул қилинмайди. Мигрантларнинг фарзандлари энди мактабга кириш учун рус тилидан имтиҳон топшириши керак. Биринчи синф ўқувчилари фақат оғзаки суҳбатдан ўтади. Қолганлари эса оғзаки ва ёзма. Ўқувчилар 5 баллдан камида 3 балл олиши керак. Қайта имтиҳон топшириш 3 ойдан кейин бўлиб ўтади.
  • Муҳожирлар учун SIM-карталар сонига чекловлар жорий этилди, максимал 10 та SIM-карта. Бу чора, фирибгарликка қарши курашиш мақсадида амалга оширилди.

Бундан ташқари, 30 апрелгача Россия ҳудудида бўлишини қонунийлаштирмаганлар “назорат қилинадиган шахслар реестри”га киритилади. Бу рўйхатдан ўтиш муаммоларига, хизмат кўрсатишни рад этишга ва эҳтимолий депортацияга сабаб бўлиши мумкин.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...