Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради

Yangiliklar  ●  4 weeks ago

Бу апрель ойи боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 5-7 даражага юқоридир.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради.

Апрель ойининг биринчи кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 1—2 апрель кунлари кундузи ҳарорат 22-27 даражани ташкил этади, иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво 28-30 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 33 даражагача исийди.

Қайд этилишича, бу апрель ойи боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 5-7 даражага юқоридир.

Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятда 1—3 апрель кунлари кундузги ҳарорат 25-30 даража бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, 4 апрелда эса ҳарорат 5-7 даражага пасаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 3—4 апрель кунлари республика бўйича 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тошкентда 1 апрель куни ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 10-15 даража, кундуз кунлари 1—2 апрелда 24-26 даража, 3—4 апрелда 26-29 даража бўлади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...