Мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Соғлиқни сақлаш соҳасида, жумладан, “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида тегишли вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа фаолиятини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.