Жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 10 миллион 450 мингта овоз берилди.
Уларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 7,5 миллиард сўм ажратилди.
«Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги 1-мавсуми якунларига кўра ғолиб бўла олмаган 33 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди, деб хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 7,5 миллиард сўм ажратилиб, 33 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.
Амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қўшимча тарзда ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш ваколати берилган.
Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йилнинг 1-мавсуми учун овоз бериш якунларига кўра, 3,2 триллион сўмлик 2 369 та лойиҳа ғолиб деб топилганди.
Лойиҳаларнинг