Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрел куни “Марказий Осиё – ЕИ” биринчи саммити доирасида Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан суҳбат ўтказди.
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
4 апрел куни бўлиб ўтадиган минтақалараро саммит ва иқлим форумини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.