Садир Жапаров “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Сммит кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга оширишда юқори натижалар қайд этилмоқда. Хусусан, товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 70 фоизга ошган. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, хусусан, қўшма Инвестиция жамғармаси кўмагида саноат кооперацияси муваффақиятли ривожланмоқда.