Кимларнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари синчиклаб текширилиши маълум бўлди.
АҚШнинг талабалар ва бошқа турдаги визаларини олмоқчи бўлганларнинг ижтимоий тармоқлари текширилади. Бу ҳақда New York Times хабар берди.
Давлат котиби Марко Рубио консуллик ходимларига АҚШ ва Исроилни танқид қилишда гумонланганларнинг ижтимоий тармоқларини синчковлик билан текширишни буюрган. Алоҳида назоратга олинадиган виза турлари F, М ва J (талабалар, касбий таълим ва меҳмонга бориш учун визалар) ҳисобланади.
Қуйидаги шахсларнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари синчиклаб текширилади:
Шунингдек, агар ариза берувчининг хатти-ҳаракати ёки муносабати АҚШ фуқаролари ёки маданиятига нисбатан душманона муносабатда бўлса, унга виза берилиши рад этилиши мумкин.