Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида БААдаги университет делегациянинг амалий сафари ташкил этилди.
БАА вакиллари сафар давомида Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ректорлари билан учрашувлар ўтказди.
Бўлиб ўтган учрашувларда олий таълим жабҳасида академик алоқаларни янада жадаллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди. Иқтисодиёт ва IT технологиялар соҳаларида ҳамкорлик қилиш, тилшунослик йўналишида талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўшиш, биргаликда маърузалар ва семинарлар ташкил қилиш тўғрисида келишувларга эришилди.
“Ал-Қосимия” университети делегацияси, шунингдек, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлиб, мазкур ҳудудлардаги олий таълим муассасалари раҳбарлари билан мулоқот қилди.
Томонлар Араб тили таълими ва маданияти марказини очиш, араб тили ўқитувчиларининг малакаларини ошириш, Бухородаги маданий мерос объектларини сақлаш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга аҳдлашиб олдилар.