Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти Фурқат туманида содир бўлган автоҳалокатда Damas иккига бўлиниб кетди. Бу ҳақда Renessans TV телеканалининг “Овоза” дастурида маълум қилинди.
Унга кўра, Фурқат туманида ҳаракатланиб бораётган Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси оралиқ масофани сақлай олмасдан юк машинаси билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида Damas автомобилига жиддий техник зарар етган. Шунингдек, автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
Шифокор шифохонага 2 мурда билан бир бемор олиб келинганини айтмоқда. Ҳозирда беморнинг ҳам аҳволи оғир. У ўзига келгач Қўқонга реанимация бўлимига ўтказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.