Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари юқори даражадаги сув тақчиллигига дуч келишини айтди

Yangiliklar  ●  3 weeks ago

Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни Самарқанд халқаро иқлим форумининг ялпи сессиясида нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни Самарқанд халқаро иқлим форумининг ялпи сессиясида нутқ сўзлади. Унда Марказий Осиёдаги экологик муаммоларга тўхталиб ўтди.

Президент иқлим ўзгариши муаммолари озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқлигини, минтақа аҳолиси 25 йилдан сўнг 100 миллион кишидан ортиши кутилаётган бир вақтда унумдор ерлар тез суръатлар билан қисқариб бораётганини қайд этди.

Унинг қайд этишича, бугунги кунда минтақадаги жами ер майдонининг20 фоиздан ортиғи деградацияга учраган. Чорак асрдан сўнг ҳосилдорлик учдан бир қисмга камайиши мумкин.

“Шу муносабат билан, ўрмон хўжалиги ва аграр соҳанинг мослашувчанлигини ошириш, шунингдек, ъУфқ—Европаъ дастури доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун илмий салоҳиятимизни бирлаштириш ҳаётий муҳим масала, деб ҳисоблайман, деди президент.

Президент Ўзбекистонда деградацияга учраган ер майдонларини қисқартириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш учун “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилаётганини, Оролбўйининг 2 миллион гектардан ортиқ чўл ҳудудларида қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар экилганини айтди.

Шавкат Мирзиёев ҳар йили Наврўз байрами арафасида дарахт экиш бўйича “Марказий Осиёнинг яшил белбоғи” минтақавий акциясини ўтказишни таклиф этди.

“Аминманки, унинг ташкил этилиши бизнинг эзгу анъанамизга ва табиий офатларга қарши курашдаги бирлигимиз тимсолига айланади”, деди давлат раҳбари.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига тўхталар экан, Ўзбекистон президенти 2040 йилга бориб Марказий Осиё мамлакатлари Амударё ва Сирдарё оқимининг камайиши таъсирида юқори даражадаги сув тақчиллигига дуч келишини маълум қилди.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...