“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Yangiliklar  ●  3 weeks ago

5 апрелда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади.

“Ўзгидромет” 5—6 апрель кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, 5 апрелда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 6 апрелда ҳам республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

5—6 апрель кунлари ҳарорат фони анча юқори бўлиши сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво 23-28 даражагача, баъзи жойларда 30 даражагача исийди.

Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тошкентда 5 апрелда кундузи бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 6 апрелда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 5—6 апрелда 23-26 даража, кечалари 12-15 даража бўлади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...