Ғазо секторида 39 мингдан ортиқ бола етим қолди

Yangiliklar  ●  3 weeks ago

Ҳисоб-китобларга кўра, 60 мингдан ортиқ бола ўткир тўйиб овқатланмаслик ҳолатида.

Исроилнинг 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторига қилган ҳужумлари оқибатида 39 мингдан ортиқ бола ота-онасидан бирини ёки иккаласини ҳам йўқотди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Фаластин Марказий статистика бюроси 5 апрель куни нишонланадиган Болаларни ҳимоя қилиш куни (Фаластин болалари куни) муносабати билан Ғазодаги болалар аҳволи ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Ғазо замонавий тарихдаги энг йирик инқирозни бошдан кечирмоқда. 534 кундан бери давом этаётган ҳужумларда 39 384 нафар бола етим қолган, шундан 17 мингга яқини иккала ота-онасидан бир вақтнинг ўзида айрилган.

Етим болалар оғир шароитларда яшаб, ёрдам ва ғамхўрликсиз қолмоқда. Кўпчилик ижтимоий ёрдам ва психологик қўллаб-қувватлашдан маҳрум бўлиб, эскирган чодирлар ёки вайрон бўлган уйларда яшамоқда, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Фаластин болалари қайғу, ёлғизлик ва сурункали қўрқув каби чуқур психологик жароҳатлардан азият чекмоқда.

Ғазо болалари маиший қийинчиликларга қўшимча равишда очлик ва тўйиб овқатланмаслик билан ҳам курашмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 60 мингдан ортиқ бола ўткир тўйиб овқатланмаслик ҳолатида. Бундан ташқари, Ғазода полиомиелит эпидемияси қайта бошлангани айтилмоқда.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...