Журналист ва блогер Жасур Ҳамроев 42 ёшида вафот этди

Yangiliklar  ●  3 weeks ago

Жасур Ҳамроев қанд касали туфайли вафот этгани айтилмоқда.

Журналист ва блогер Жасур Ҳамроев 42 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Муниса Ризаева ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.

У 1983 йилда Бухорода туғилган. Интернет журналистикасида энг биринчилардан бўлиб асос солинган “Шов-шув.уз” лойиҳаси асосчиси ва бош муҳарири бўлган. У маълум муддат Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Яккасарой кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган.

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси “Бошқарув маҳорати” курсини муваффақиятли тамомлаган. Сўнгги вақтларда ўз блогларида шоу-бизнес янгиликлари билан бўлишиб борарди.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...