Ҳодиса 3 апрель куни соат 23:45 ларда содир бўлган.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида бетон тўсиққа урилган электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.
Келтирилишича, 3 апрель куни соат 23:45 ларда Юнусобод тумани ТҲАЙ кўчасида BYD русумли транспорт воситасини бошқариб келаётган ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Тўқнашув натижасида ҳайдовчига шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.