У фермер хўжалиги раҳбари билан келишган ҳолда ўғирлагани аниқланди.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида электр тармоқлари корхонаси ходими қўлга олинди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ходим Б.А. фермер хўжалиги раҳбари Ў.Т. билан олдиндан тил бириктириб, фермер хўжалигининг омборхонасидаги 2 дона қўлбола ёғ ишлаб чиқариш ускунасини электр тармоғига ноқонуний улаган.
Бунинг оқибатида 1 миллиард 50 миллион сўмлик электр энергияси ўғирлик йўли билан талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.