Ўзбекистон президенти 9 май куни Россияга боради.
Президент Шавкат Мирзиёев Москвада бўлиб ўтадиган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанада иштирок этади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов журналистларга. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
«Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларида иштирок этади», деди Асадов Парламентлараро иттифоқнинг Тошкентдаги ассамблеяси чоғида.
Асадов бу масала Ўзбекистон раҳбарининг Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувида муҳокама қилинганини таъкидлади.