Ўзбекистон Миллий Банки ва Dream City Development томонидан амалга оширилган лойиҳа табиий гўзаллик, юқори сифат ва қулай инфратузилмани ўзида мужассам этади. 7 апрелдан бошлаб турли тоифадаги тайёр уйлар сотуви бошланди.
Ўзбекистон Миллий Банки ҳамда Dream City Development ҳамкорлигида Chorvoq Darvozasi турар-жой мажмуасининг сотуви бошланганини эълон қилинди. Ушбу лойиҳа Чорвоқ тоғларида яшаш ва инвестиция киритиш учун энг йирик ва жозибали жойлардан бирига айланди.
Лойиҳа аллақачон қуриб битказилган ва яшаш учун тайёр. У ривожланиш соҳасидаги етакчи мутахассисларнинг илғор тажриба ва ишланмаларини ўзида мужассам этган бўлиб, ҳар бир босқичда инновацион ечимлар ва юқори сифат стандартлари қўлланилган.
Chorvoq Darvozasi мажмуаси экологик тоза ҳудудда, гўзал тоғ манзаралари билан ўралган жойда жойлашган. Бу ерда ҳаво ва табиат ўз ҳолича сақланган. Мажмуада сайр учун махсус зоналар ажратилган бўлиб, улар аҳолига табиат билан уйғунликда яшаш ва тоғ ҳавосидан баҳраманд бўлиш имконини беради.
7 апрель кунидан бошлаб сиз Chorvoq Darvozasi турар жой мажмуасида уй эгасига айланиш имкониятига эга бўласиз. Лойиҳа экологик тоза ҳудуд, юқори сифатли қурилиш, қулай режалаштирилган уйлар ва пухта ўйланган инфратузилмани ўзида бирлаштиради. Бир хонали қулай квартиралардан бошлаб беш хонали кенг уйларгача бўлган турли вариантлар тақдим этилади, бу эса ҳар бир оила учун мос танлов қилиш имконини беради.
Мажмуа ҳудудида дўконлар, кафе, катта болалар майдончаси, аквапарк ва халқаро даражадаги меҳмонхона жойлашади. Бу эса қулай яшаш ва ҳордиқ чиқариш учун барча шароитларни яратади. Бундан ташқари, бу ерда KFC, Costa Coffee, Krispy Kreme, Feed Up каби йирик халқаро брендлар ҳам фаолият юритади ва аҳоли ҳамда меҳмонларга кенг танловли дам олиш ва овқатланиш масканларини таклиф этади.
Сизнинг қулайлигингиз учун фойдали шартлар — 24 ойгача муддатли тўлов, шунингдек, йиллик 18% билан 15 йилгача ипотека мавжуд. Чорвоқ тоғларининг қулайлик ва экологик гўзаллигини ўзида мужассам этган ушбу ноёб мажмуадан уй сотиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Chorvoq Darvozasi сизнинг шаҳар ташқарисидаги ҳаёт ҳақидаги тасаввурингизни ўзгартиради ва яшаш, дам олиш ҳамда бизнес учун янги уфқларни очади!
Сотув офиснинг манзили: Фурқат кўчаси, Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази (ХИМ), 1-блок, Тошкент, Ўзбекистон.