Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашди.
АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау ва Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов 7 апрель куни Вашингтонда учрашди.
АҚШ Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини ҳамда АҚШ-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада ривожлантиришни яна бир бор таъкидлади.
Давлат котиби ўринбосари Ландау Ўзбекистоннинг фуқаролик атом энергетикаси ва муҳим фойдали қазилмалар ва бошқа иқтисодий бизнес соҳаларига сармоя киритиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қайд этди.
Шунингдек, у Ўзбекистонга ноқонуний иммиграция ва терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликни давом эттираётгани учун миннатдорлик билдирди.