Чипта нархи нечпул бўлиши айтилди.
“Тошкент” автовокзалидан Россиянинг Краснодар шаҳрига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, мазкур йўналишда қатновлар Uzautotrans Service корхонаси томонидан ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Yutong автобусларида амалга оширилади. Илк қатнов жорий йилнинг 8 апрель куни бажарилади. Автобус “Тошкент” автовокзалидан соат 20:00 да жўнаб кетади. Чипта нархи 900 000 сўм этиб белгиланган.
Чипталарни электрон шаклда “avtoticket.uz” сайти ҳамда UzBus мобил иловаси орқали, шунингдек, “Тошкент” автовокзали кассаларидан сотиб олиш мумкин.