Иқтисодиёт ва молия вазирининг «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди.
Хусусан, декларация қилаётган шахс томонидан 31-графа («Юк жойлари ва товар тавсифи». «Маркировка ва миқдор — контейнерлар рақами — товар тавсифи»)ни тўлдиришда ТИФ ТН кодлари 07, 08, 0904, 1008, 1202, 1207409000, 2008191900 бўлган товарларни расмийлаштирувида фитосанитар сертификатида кўрсатилган маҳсулот етиштирилган туман (шаҳар) коди кўрсатилади. Агар фитосанитар сертификатида икки ёки ундан ортиқ туман (шаҳар) кўрсатилган бўлса, ҳар бир ҳудудга тегишли товарлар алоҳида товар сифатида ёзилади.
Шунингдек, Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилган ёки ушбу ҳудудга олиб кирилиб, бошқа божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг 28-графаси («Молия ва банк маълумотлари») ҳам тўлдирилади.
Божхона тўловлари таснифлагичи қуйидаги позициялар билан тўлдирилмоқда:
Битим хусусияти таснифлагичи ва Товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичи янги таҳрирда тасдиқланмоқда (шу ерда танишиш мумкин).