Ўтган йили унинг ўғли уйланган ва тўйга тахминан 600 млн доллар сарфланган эди.
Ҳиндистонлик миллиардер ва ишбилармон Мукеш Амбани Тошкентга келди. Унинг оиласи 90,5 млрд долларлик молиявий активлари сабаб 2025 йилда Осиёнинг энг бадавлат оиласи деб топилган.
Амбани ҳозирда дунёдаги энг қиммат уйлардан бирида яшайди. Унинг уйи Мумбайда жойлашган бўлиб, 27 қаватдан иборат.
Унинг Акаш, Анант ва Иша исмли фарзандлари бор.
2024 йил 12 июль куни унинг ўғли Анант Амбани уйланди. Тахминларга кўра, тўйга камида 150 миллион доллар сарфланган, аммо овқат, хавфсизлик, юлдузли меҳмонлар учун транспорт ва яшаш жойлари, шунингдек, юлдузлар учун гонорарларни ҳисобга олсак, кўпчилик 300 миллион долларгача харажат қилинган деб ҳисоблайди. Харажатлар бўйича расмий маълумот эълон қилинмаган бўлсада, тўйга 600 млн доллар сарфланган деган қарашлар ҳам бор.
Маълумот учун миллиардернинг кенжа фарзанди Анант болалигидан сурункали астма касаллиги билан курашиб келади.