Ҳайдовчига нисбатан қонуний тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Самарқанд вилояти Нуробод туманида ҳайдовчи жамоаси ютқизгани учун машинани одамлар устига ҳайдади. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар берди.
Унга кўра, Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи умумтаълим мактаби олдидаги футбол майдончасида Nexia ҳайдовчиси ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдириб турли қоидабузарликлар содир этган. Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳайдовчи ва автомашина топилди.
Ҳайдовчига нисбатан қонуний тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина вақтинчалик жарима майдончасига олиб келинди.
“Команда”м ютқизиб қўйгани сабабли жаҳл устида машинамга ўтириб, футбол майдончасига кирдим ва қўполлик қилдим. Билмаган ҳолда қилдим. Жаҳл устида автомашина бошқариб, жарима майдончасигача келдим, дейди ҳайдовчи.