Келишув икки мамлакат ўртасидаги миграция муносабатларини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчиси Ойбек Шахавдинов Словениянинг меҳнат, оила, ижтимоий масалалар ва тенг имкониятлар вазири Лука Месец билан учрашди.
Музокараларда икки томонлама меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Словения иқтисодиётининг турли тармоқларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва бандлик масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Словения ҳукуматлари ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш юзасидан музокараларни бошлашга келишиб олди.
Ушбу келишув икки мамлакат ўртасидаги миграция соҳасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.