Шавкат Мирзиёев Андижонда таъзияли хонадонга кирди (видео)

Yangiliklar  ●  1 week ago

Давлатимиз раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўраган.

Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

«Давлатимиз раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади», дейилади хабарда.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...