Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 17 апрелда ёмғир ёғади

Yangiliklar  ●  1 week ago

«Ўзгидромет» 17 апрель, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 даража, кундузи 22-24 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечга томон ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...