«Маърифат карвони» тадбирлари старт олмоқда!

Жамият  ●  3 weeks ago

Май-июн ойларида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари ўтказилади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида 2025 йил май-июн ойларида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари ўтказилади.

Мазкур “Маърифат карвони” тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини қамраб олади.

Тадбирлар давомида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади:

“Цивилизациялар – Шахслар – Кашфиётлар” шиори остида илмий-инновацион лойиҳалар тақдимотлари, амалиётга йўналтирилган семинар ва тренинглар;

“Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс” мавзусида конференция, форум ва анжуманлар;

“Тирик тарих” лойиҳаси доирасида миллий киноижодкорлар иштирокида буюк аждодларимизнинг маданий меросини кенг тарғиб этувчи фильмлар намойиши;

Шунингдек, бошқа илмий, ижтимоий ва инновацион ташаббуслар ҳам кўзда тутилган.

“Маърифат карвони” — юртимиз зиёлилари учун ягона платформа сифатида хизмат қилади!

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...