Ўзбекистонда ёшларнинг энг яқин қўллаб-қувватлаовчиси – бу Президентдир!
Дўстлар, ҳеч иккиланмай айтсак бўлади-ки, Ўзбекистонда ёшларнинг энг яқин қўллаб-қувватлаовчиси – бу Президентдир! Негаки, юртбошимизнинг ҳар бир ислоҳоти ва қабул қиладиган ҳужжатларидаги устувор масала ёшлар ва уларнинг ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, улар учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади.
Келинг, қуруқ гапдан кўра, амалий рақамларга эътибор қаратамиз. Сўнгги йилларда илмий даражали ёш олимларимиз сони 2 карра ошиб, 4 минг 357 нафарга етганлиги ҳам юртимизда илмий салоҳиятли ёш кадрларни тайёрлаш борасида мислсиз ишлар қилинаётганлигининг амалий исботидир.
Сўнгги 7 йилликда ёшларга берилган имкониятларни санаб адоғига етолмайсиз. Қиёслаш сифатида айтадиган бўлсак, ўтган 25 йил ичида давлат ҳисобидан атиги 800 нафар ёшлар хорижга ўқишга юборилган бўлса, биргина “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали сўнгги 7 йилда 3 баробар кўп хорижда ўқиш имкониятига эга бўлишди.
Олдинлари, хотин-қизларнинг олий таълим олиши билан боғлиқ муаммолар талайгина эди. Айниқса, моддий томонлама қийинчиликлар туфайли иқтидорли хотин-қизлар олий таълимсиз қолиб кетишар эди. Сўнгги йилларда бунинг ҳам имкони яратилди. Биргина мисол тариқасида атсак: “Хотин-қизларга контракти давлат томонидан қоплаб берилаётгани ҳисобига талаба қизлар сони 11 карра кўпайди”. Бу шунчаки рақамлар эмас. Бу катта ғамхўрлик ва меҳр-эътиборнинг натижасидир. Бу хотин-қизларга бошқалардан кам бўлмасдан ўқиб, ишлаш ва ҳаёт кечириш учун берилган катта шароитдир.
Энг муҳими, нимада биласизми? Олдинлари, илм-фан соҳаси вакиллари учун моддий мотивация берилмас эди. Эндиликда, илм-фан соҳасида меҳнат қилиб, натижаларга эришган ёшларни рағбатлантиришнинг ноёб механизмлари яратилди. Қандай дейсизми? Унда, танишинг!
2025 йил 1 июндан бошлаб, нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдори 5 бараварга оширилди.
Маълумот учун, бугунги кунда:
– энг нуфузли олимпиадада 1-ўринни олган ўқувчига БҲМнинг 500 баробари ёки 187,5 млн сўм;
– халқаро олимпиада ғолибига БҲМнинг 150 баробари ёки 56,25 млн сўм;
– минтақавий олимпиада ғолибига БҲМнинг 12 баробари ёки 4,5 млн сўм миқдорида пул мукофоти берилмоқда.
Бу ҳали ҳаммаси эмас! Эндиликда, энг нуфузли олимпиадаларда (масалан, IMO – математика, IBO – биология, IChO – кимё, IPhO – физика, IOI – информатика) фанлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларга қуйидагича мукофот пуллари берилади:
1-ўрин учун: 937 млн 500 минг сўм (2500 баравар);
2-ўрин учун: 562 млн 500 минг сўм (1500 баравар);
3-ўрин учун: 375 млн сўм (1000 баравар).
Ўзбекистон хорижда ўқиб, илм қилиб, Ватаним ва халқим учун ишлайман деган ёшлари учун бундан ҳам зўр имкониятларни яратишга қодир. Биргина мисол: нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга БҲМ 2150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади.
Хуллас, юртдошлар, фарзандларимизни ҳеч иккиланмасдан илмга эътиборли қилайлик! Илмли ёшлар билан қурилади, келажак, илм ёшлар бунёд этади порлок эртамизни! Илм бор қалбдан сира ёмонлик чиқмайди.