Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

Yangiliklar  ●  6 days ago

Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятида фуқаронинг одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди.

Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёл (Ш.Ч.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган, Сергелида яшовчи 33 ёшли аёл (М.А.)ни алдаган.

Ўтказилган тезкор тадбирда 35 ёшли янгийўллик аёл танишини мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Москвага шаҳвоний эксплуатация — фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, одам савдоси жиноятини содир қилганлар 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...