
Уни қуршаб олишга салкам 2 соат вақт кетди.
Ёнғин ҳудуди кенгайишига йўл қўймаслик учун «Бурчмулла» ўрмон хўжалигидан ҳам ёнғин ўчириш ишларига ходимлар жалб қилинган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида рўй берган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 6 июл соат 16:38 да Бўстонлиқ тумани «Қоранкўл» МФЙ қир-адирлигида қуруқ ўт (шох-шабба) ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:00 да етиб борган. Ёнғин ҳудуди кенгайишига йўл қўймаслик учун «Бурчмулла» ўрмон хўжалигидан ҳам ёнғин ўчириш ишларига ходимлар жалб қилинган.
Маълумотларга кўра, ёнғин орадан салкам икки соат ўтиб, 18:50 да қуршаб олинган ва соат 19:16 да ўчирилган.
«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ», – дейилади хабарда.