Тошкентдаги маҳаллада гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилган ёш йигитлар аниқланди

Yangiliklar  ●  4 months ago

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда бир неча шахслар гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилаётгани акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Жорий йилнинг 2 июл куни фуқаролар (1998 йилда туғилган А.Ф., 2005 йилда туғилган О.Ш., 2006 йилда туғилган М.И. ва 2006 йилда туғилган М.У.) Яшнобод туманидаги маҳаллалардан бирида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

“Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига боғлиқ ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз t.me/stopnarko_bot телеграм боти орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, – дейилади хабарда.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...