
Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, телефон орқали мулоқотда давлат раҳабари унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистон—Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги даражаси, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.