Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68 млрд доллардан ошди

Yangiliklar  ●  4 months ago

Давлат ва корпаратив қарзлар бир йилда қарийб 14,9 млрд долларга ортган. Бу ҳақда Марказий банк шарҳида қайд этилган.

Жорий йил 1-чорагида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи ҳажми 68,4 млрд долларни ташкил қилди. Шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 35,8 млрд долларга, корпоратив ташқи қарзлар 32,6 млрд долларга тенг бўлган.

Январь март ойларида ташқи қарз қолдиғи 4,3 млрд долларга ўсган (давлат ташқи қарзи +1,9 млрд доллар, корпоратив ташқи қарз +2,4 млрд доллар). Аввалги чоракдаги (2024 йил 4- чораги) ташқи қарз ўсиши 3,9 млрд доллардан иборат бўлган.

Охирги бир йилда мамлакат умумий ташқи қарз қолдиғи 14,9 млрд долларга кўпайган. Шундан давлат ташқи қарзи 6,2 млрд доллар, корпоратив ташқи қарз 8,7 млрд доллар ошган.

Таҳлилларга қараганда, Ўзбекистон корпоратив ташқи қарзи асосан давлат компаниялари ва банкларининг қарзи ҳисобланади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...