Тошкентда юк машинаси бекатга бориб урилди

Yangiliklar  ●  4 months ago

Тошкент шаҳрида бугун, 7 июль куни юк автомашинаси бекатга бориб урилди.

Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 08:45 да Юнусобод туманининг Янги шаҳар кўчасидаги савдо мажмуаси қаршисида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Kia русумли юк автомашинасида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги автобус бекатига урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисасини содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида бекатда турган фуқарога шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...